6 Сентябр 2025 йил
382
Мактаб ўқувчиларининг йўлларда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ва тумандаги барча мактаб директорлари иштирокида вояга етмаган болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда мактаблар жойлашган ҳудудда хавфсизлик масаласи, вояга етмаган болаларнинг мактабларга келиб-кетишини назорат қилиш ва содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди.