27 Феврал 2024 йил 447

Мактаб ўқувчилари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишди

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Жарқўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатининг бир гуруҳ ўқувчиларининг ташрифи амалга оширилди. Дастлаб, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмат олиб бориши, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ажратилган техник воситалари ва ситуацион марказ фаолияти билан таништириб ўтилди.

Ташриф давомида, Термиз шаҳридаги “Археология музейи” ва “Ватанпарварлик боғи”га олиб борилиб, ўқувчиларнинг юртимиз ва вилоятимиз бўйлаб муқаддас қадамжолар ҳамда тарихий обидаларга саёҳатларни ташкил этишда биргаликда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Text to speech