Мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни
Қизириқ туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида 16 ёшдан ошган мактаб ўқувчиларига ID
карталар олиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида тарғибот
тадбири ўтказилди. Қизириқ туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилакаси
бўлинмаси инспектори катта лейтенант Ғ.Янгибоев, Жамоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилакаси бўлинмаси Вояга етмаганлар масалалари
бўйича инспектор психологи лейтенант Р.Тожиев ҳамда туман ИИБ Миграция ва
Фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта инспектори катта сержант
С.Холмуминовлар ушбу мактабнинг
Маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари Қ.Исмоилов иштирокида
тарғибот тушунтириш ишларини олиб боришди.
Тарғибот ишлари давомида
ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган
саволлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотларга эга бўлишди.