28 Апрел 2023 йил 259

Мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги 1-сонли ҳамда 6-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, ўқувчилар ўртасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот ва тушунчалар берилди.

Тарғибот тадбири давомида, мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech