24 Март 2021 йил 665

Мактаб ўқувчиси ўғриликка қўл урди...

Денов туманида 2021 йил 18 февраль куни туманнинг “Сурхон-Диёр” маҳалласида яшовчи, Э.З. исмли аёл туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 11 февраль куни номаълум шахс яшаш уйида жойлашган савдо дўконинг деразасини синдириш йўли билан кириб, дўкон ичидан 2.000.000 (икки миллион) сўм пуллари ва 2.000.000 (икки миллион) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, қўшниси вояга етмаган, мактаб ўқувчиси, Ж.Ж. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 март куни Ж.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноятни содир этган вояга етмаган Ж.Ж.нинг ота-онаси қолаверса синф раҳбари томонидан назорат қилинмаганлиги, мактаб маъмурияти мактабдаги муҳит ва хулқ-атворида ўзгариш бўлган ўқувчилар ўртасида ўз вақтида тегишли профилактик таъсир чоралари кўрилмаганлиги, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилмаганлиги оқибатида содир этилишига йўл қўйилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech