11 Март 2021 йил 548

Мактаб ўқувчиси безорилик қилди

Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 12:00лар чамасида, туман ҳудудидаги мактабларнинг бирида мактаб ўқувчиси, О.Э. жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан ҳеч бир сабабсиз, шу туманда яшовчи, Н.О.ни қўли билан юзига уриб, “ўртача оғирликда”ги тан жарохати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу таълим даргоҳида маданият ва маърифатдан, одоб-аҳлоқдан таълим тарбия олиш ўрнига жамиятда юриш туриш қоидаларига амал қилмаган О.Э.нинг келажагидан унинг ота-онаси фарзандининг эртанги кунидан нимани умид қилиши мумкин.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech