20 Март 2024 йил
518
Мактаб директорлари билан муҳокама йиғилиши ташкил этилди.
Музработ тумани ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспекторлари томонидан тумандаги
барча умумтаълим мактаб директорлари билан Бухоро вилоятида мактаб ўқувчилари билан
содир бўлган Йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ва бундай
ҳодисаларнинг олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда ўқувчиларни саёҳатларга олиб чиқиш,
уларни гуруҳ-гуруҳ бўлиб ташиш жараёнларини Ички ишлар органлари ходимлари
билан келишган ҳолда белгиланган тартиб асосида амалга оширишлари, Йўл-патруль
хизмати кузатув машиналари ҳамроҳлигида ташкил этиш келишиб олинди.