3 Декабр 2021 йил
469
"Маҳорат дарслари" асосида 5000 қадам пиёда юриш спорт машғуотлари ташкил этилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида, "Касбий тайёргарлик ойлиги" давомида, 5000 қадам пиёда юриш акцияси доирасида аҳоли вакиллари ва ёшлар билан биргаликда, соғлик ва саломатликни асраб авайлаш, гиёҳвандлика ва “ОИТС”га қарши курашиш мазмунидаги баннерлар кўтарган ҳолда Термиз шаҳри кўчалари бўйлаб пиёда ҳаракатланишди.
Бундан ташқари, "Маҳорат дарслари" асосида жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилди. Унда ички ишлар органлари ходимлари доимгидек фаол иштирок этиб, машғулотларни ўзлаштириш бўйича ўз имкониятларини матонат билан синовдан ўтказишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати