13 Июл 2021 йил 506

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун тарғибот тадбири уюштирилди.

Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Шеробод тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тузкон” даволаш маскани ва Шеробод туманидаги “Абу Исо Муҳаммад Имом Ат-Термизий” мажмуасига зиёрат ҳамда соғликларини тиклаш учун шифо излаб келаётган маҳаллий ва хорижий туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мажмуада фаолият олиб борувчи ишчи-хизматчилар ҳамда мажмуада савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқаролар билан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришди.
Тарғибот тадбирида асосий эътиборни мажмуага ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, ташриф бюрган меҳмонлар билан хушмуомилалик билан муносабатда сўзлашиш, саёҳатчиларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилган тақдирда зудлик билан туман ИИБ ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ташкил этилган навбатчилик қисмининг (76) 229-01-45 телефон рақамига мурожаат этишлари таъкидланди.
Шунингдек, ҳозирги кунда бутун дунёда глобаль муаммоларидан бири мамлакатимизда ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олишда, карантин вақтида белгиланган чекловлар, тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишлиги жуда муҳимлиги тўғрисидаги керакли тавсиялар бериб ўтилди.
Учрашув сўнгида, Шеробод тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тузкон” даволаш маскани ва Шеробод туманидаги “Абу Исо Муҳаммад Имом Ат-Термизий” мажмуалари ишчи-хизматчилари ҳамда масканда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқароларни қизиқтирган саволлари бўйича керакли маълумотлар бериш билан бирга, маскандаги маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ва ишчи-хизматчиларга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси иш фаолияти ҳамда ишонч телефонлари акс эттирилган буклетлар ва ходимларнинг шахсий уяли қўл телефон рақамлари тақдим этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech