15 Май 2020 йил 883

Маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда

Ҳудудларда аҳоли хотиржамлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, тегишли ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорликда амалга оширилаётган кенг кщламли чора-тадбирлари кучайтирилмоқда.
Бунда жойлардаги ҳуқуқбузарликлар профлактикаси инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари билан бир қаторда Миллий гвардия ходимлари ҳам жалб этилди. Эндиликда маҳаллаларда бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг мазкур йўналишдаги билим ва кўникмаларини янада ошириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Шу мақсадда, Сурхондарё вилоятида ташкил этилган 5 кунлик ўқув семинарида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Семинар давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, маҳаллардаги мавжуд криминоген вазиятни профлактика инспекторлари билан биргаликда амалий ўрганишиб, қайси ҳудудга қай тартибда иш олиб бориш кераклиги юзасидан тегишли хулосаларга эга бўлишиб, улар жиноятни жиловлаш бўйича янги тизимда ишлар олибю борилиши йўлга қўйилди. Вилоятда ушбу йўналишдаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech