2 Июл 2020 йил 620

Маҳалладошини уриб тан жароҳати етказди

Сариосиё туманида 2020 йилнинг 21 июнь куни тахминан соат 20.25 лар чамасида, туманнинг “Лутфикор” маҳалласида жойлашган “Одил-Хол” мебель ишлаб чиқариш хусусий корхонасининг олдида, туманнинг шу маҳаллада яшовчи М.У.ни маҳалладоши Х.Х. уриб, унга ўртача оғир шикаст етказган. 1 июль куни Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech