10 Июл 2021 йил 430

Маҳалладошини тунаб кетган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йилнинг 18 июнь куни туманнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, С.Азиза “102” рақамига мурожаат қилиб, мурожаатида, 17 июнь куни соат 17.00 ларда, номаълум шахс яшаш уйидан 1.000.000 (бир миллион) сўм пули ва 4 граммлик нархи 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини маҳалладоши, П.Барчин содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 28 июнь куни П.Барчинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech