7 Май 2021 йил 662

Маҳаллабай тизим амалда

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.С.Исмоилов 2021 йил 7 май куни Музработ туманига ишни "маҳаллабай" ташкил этиш борасида сектор раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда “Аёллар дафтари”, "Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди, бу борада учраётган муаммоларни бартарф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди. Шунингдек, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечирди.
Хусусан, Музработ туманидаги “Гулистон” маҳалласида 4-сектор раҳбари Ш.Қурбонов, маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, “Аёллар дафтари"га киритилган 60 нафар аёл, “Ёшлар дафтари” га киритилган 23 нафар ўғил-қиз ва “Темир дафтар”да турган 12 та оила бўйича қилинган ишлар билан танишди. Бир йўла маҳалла ҳудудида жойлашган 40-умумтаълим мактабидаги 39-сонли сайлов учаскасидаги камчиликлар ҳам ўрганилди.
Шундан сўнг, 4-сектор ҳудудидаги “Файзобод” маҳалласида ҳам дафтарларга киритилган оилаларга қандай амалий кўмак берилаётгани, маҳалладаги 37- ҳамда 47-сайлов участкасидаги яратилган шароитлар ҳам назардан четда қолмади. У ердаги камчиликлар бўйича 4-сектор раҳбарига тегишли топшириқлар берди.
Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги ал Ҳаким ат-Термизий маҳалласида А.Исмоилов 10 нафар “Аёллар” ва 10 нафар “Ёшлар” дафтарида турган фуқароларга тикув машинкаси, газ плитаси ва турли хилдаги маиший техника воситалари имтиёзли кредит асосида тарқатилди.
Сектор раҳбари Музработ касб-ҳунар мактабида ҳам бўлиб, 24-сайлов участкасининг шарт-шароитларини ўрганди, Мактабда тикувчилик, автомобилларга хизмат кўрсатиш ва дурадгорлик йўналишларида 28 нафар ёш ўқитилмоқда. Ўқиш жараёнида амалий машғулотлар учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли мутасадди ташкилотларга алоҳида муддатлар белгиланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech