21 Июл 2022 йил 329

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида...

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Туризм ҳамда Зиёрат туризм обеъктларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсиз туризмни таъминлаш борасида  тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шундай тадбирлардан бири 2022 йилнинг 20 июль куни Термиз туманида жойлашган “Ал-Ҳаким Ат-Термизий”  зиёратгоҳига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудига сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида, муқаддас қадамжойлар саналмиш зиёратгоҳ атрофида фаолият юритаётган савдо-сотиқ дўконларида фаолият юритаётган савдо ходимларига доимо хушмуомилада бўлиш, шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилган тақдирда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ташкил этилган навбатчилик қисмининг 76-224-15-76 телефон рақамига мурожаат этишлари  юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси йўл-ҳаракати хавфсизилигини таъминлаш гуруҳи ва Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходимлари томонидан, “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳи автотураргоҳида ҳамда Термиз шаҳридаги Автошохбекатларда фуқароларни ташиш яъни белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи “такси” ҳайдовчилари билан “Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиз!” мавзусида тарғивот-ташвиқот ишлари ўтказиш билан бирга, жиноят ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш борасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш ходимлари билан бевосита ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда фаолият олиб боришлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech