3 Апрел 2024 йил
447
Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди
Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Обод ва хавфсиз маҳалла”
тамойили асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан
ўқув-семинари ташкил этилди.
Ташил этилган семинарда вилоят ИИБ, вилоят Хотин-қизлар, Ёшлар ишлари агентлиги
ва вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари масъул ходимлари
ва мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди.
Ўқув-семинарида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида
маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитни яратиш, аҳоли хусусан, ёшлар ва вояга
етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини
олиш юзасидан соҳа ходимлари томонидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.