Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш– устувор вазифа
Президентимизнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришда устувор вазифалар белгилаб берилган. Айни шу мақсадда, Сурхондарё вилоятида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан жойлардаги маҳаллаларда профилактик тадбирлар олиб борилиб, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Учрашувларда содир этилган ўғирлик жинояти билан
боғлиқ ҳолатлар ҳақида тўхталиб, олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни
оширишда Қўриқлаш бошқармасининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш хавфсизлик
ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтирилмоқда. Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар
профилактикаси доирасидаги тарғиботлар маҳаллалар кесимида давом этмоқда.
Айтиш керакки, бугунги кунда хизмат ходимлари томонидан ҳудудларда видеокузатув камералари, объект ва хонадонлар учун сигнализация тизимлари ҳамда “ташвиш тугмаси” каби хавфсизлик воситаларини жорий этиш орқали жиноятларнинг олдини олишда самарадорликка эришилмоқда.