20 Март 2020 йил 826

Маҳалладош ўғрилар қўлга олинди

Денов туманида 2020 йилнинг 16 март куни, Узун туманида яшовчи Т.Д. исмли аёл Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат тахминан 15.30 чамасида, Денов тумани “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган буюм бозорида, сумкасида бўлган 8.000.000 (саккиз миллион) сўм пулини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Сариосиё туманида яшовчи А.В. ва унинг маҳалладоши Й.М. исмли аёл билан биргаликда содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олиниб эагсига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 18 март куни А.В. ҳамда унинг маҳалладоши Й.М. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech