14 Октябр 2025 йил 41

Маҳалла еттилиги бирдамлиги – хавфсизлик гаровидир!

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Шеробод туманида маҳалла еттилиги вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрь кунидаги 801-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини жойларга борган ҳолда атрофлича тушунтириш мақсадидаги амалий ўқув-семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Ушбу ташкил этилаётган ўқув-семинари давомида, маҳалла еттилиги томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишмоқда. Ўқув-семинарда профилактика инспекторларига маҳалла еттилиги билан қарор талабларидан келиб чиқиб, ҳамкорликдаги чора-тадбирларни белгилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар ҳам берилди.

Text to speech