Кураш бўйича Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ғолиблари аниқланди
Бугун ички ишлар органлари тизимида ҳам ҳар
бир ходим учун спорт билан шуғулланиш – кунлик ҳаёт тарзига айланмоқда. Бунинг
натижаси ўлароқ, кураш, самбо, дзюдо, бокс, футбол каби спорт турлари билан
профессионал даражада шуғулланаётган ходимларимиз сони кўпаймоқда.
Жорий йилнинг 5-9 ноябрь кунлари Сурхондарё
вилоятида бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари
терма жамоалари ўртасида спортнинг миллий кураш, юнон-рум ҳамда эркин
кураш турлари бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси том маънода ушбу
эзгу ташаббуснинг узвий давомчиси бўлди.
Термиз шаҳридаги “Сурхон спорт мажмуаси”да
ўтказилган мусобақанинг республика босқичида полвонлар ҳалол бел олишди.
Натижаларга кўра, спортнинг миллий кураш тури
бўйича 3- ўрин Бухоро ва Навоий вилояти, 2-ўрин Сурхондарё вилояти ИИБ
жамоасига насиб қилган бўлса, фахрли 1-ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси қўлга
киритишди.
Спортнинг юнон-рум тури бўйича эса 3-ўринни
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси, 1-ўринни ИИВ
ЖИЭД (Жазони ижро этиш Департаменти) жамоаси қўлга киритишди.
Спортнинг эркин кураш тури бўйича 3-ўринга
Сурхондарё ва Навоий вилоятларига, 2-ўрин Қорақалпоғистон Республикасига, 1-ўрин
ИИВ ЖИЭД (Жазони ижро этиш Департаменти) жамоаси муносиб кўрилди.
Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Қашқадарё вилояти,
2-ўрин Сурхондарё вилояти ҳамда 3-ўрин Бухоро вилоятига насиб қилди.
Номинациялар бўйича:
“Энг яхши техника устаси” номинацияси бўйича
– Сурхондарё вилояти ИИБ ТВБСО (Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди)
катта мутахассиси катта сержант Жандрев Шермухаммад Мамаражаб ўғли;
“Ғалабага бўлган интилиши” номинацияси бўйича
– Сурхондарё вилояти ИИБ ТВБСО (Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди)
катта мутахассиси катта сержант Тўхташев Санжар Кароматовичлар муносиб деб
топилди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган спортчилар ва жамоаларга Ички
ишлар вазирлигининг қимматбоҳо эсдалик совғалари ташкилотчи масъуллар томонидан
тантанали равишда топширилди.