22 Май 2024 йил 347

Эксперт-криминалистика маркази мутахассислари томонидан банк ходимлари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказининг 2024 йил 16 май кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида банк муассасалари ходимлари ўртасида “Қалбаки пул купюралари, чет-эл валюталари, қалбаки ҳужжатлар, қимматбахо қоғозлар”га ўзгартириш ёки  қалбакилаштириш усулларини ва ҳужжатларнинг умумий ва хусусий белгиларига синчковлик билан эътибор қаратишлари лозимлаги юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 21-май куни,  Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти Х.Номазов ва катта эксперт Н.Ш.Маматқобиловлар томонидан, Сурхондарё вилояти АТБ “Микрокредит” банк ходимлари иштирокида ўқув тренинг машғулотлари ўтказилди.

Белгиланган ўқув тренинг машғулот бўйича мутахассислар томонидан мавзулар доирасида иштирокчиларга атрофлича назарий ҳамда амалий тушунчалар берилди. Ўтказилган тренинг машғулотлари қизирқарли тарзда олиб борилиб, ходимларнинг билим ва малакаси янада бойишига хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.

Text to speech