Эксперт-криминалистика гуруҳи мутахассислари учун амалий ўқув машғулоти ўтказилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика маркази катта эксперти Худойқул Номазов томонидан вилоятнинг шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари эксперт-криминалистика гуруҳи мутахассислари учун амалий машғулот ташкил этилди. Машғулотнинг асосий мавзуси – ҳодиса содир бўлган жойдан бармоқ изларини олишнинг замонавий янги усулларига бағишланди.
Ўқув йиғинида, Худойқул Номазов замонавий технология
ва инновацион методлар ёрдамида бармоқ изларини аниқлаш, олиш ва таҳлил қилиш
усуллари бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди. Машғулот жараёнида иштирокчиларга
турли хил ўзига хос бармоқ изларини олиш техникалари, шунингдек, бу жараёнда
юқори самарадорликка эришиш учун замонавий воситаларни қўллаш тартиб қоидалари
тушунтирилди ва амалда кўрсатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази
масъулларининг бугунги кундаги асосий мақсади – бармоқ изларини аниқлаш ва
тўғри олиш соҳасидаги малакани янада ошириш, эксперт мутахассисларнинг амалий
кўникмаларини такомиллаштириш ва жиноятларни илмий асосда тез ва аниқ тергов
қилиш имкониятини яратишдан иборат.
Шунингдек, бармоқ излари йиғиш жараёнида
қўлланиладиган техник ва амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Машғулот сўнгида иштирокчиларга янги усуллар бўйича
савол-жавоблар қилиниб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.
Ўтказилган ушбу ўқув машғулоти вилоят эксперт-криминалистика гуруҳи учун муҳим илмий-амалий аҳамият касб этиб, келгусида ишлаб чиқариш жараёнларида сифатли натижаларга эришишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.