24 Сентябр 2021 йил 435

Кредиторни ухлатган фирибгарнинг қилмиши фош бўлди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 23 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, жорий йилнинг март ойида, туман банк бўлимида, туманнинг шу туманда яшовчи, Х.Бозор банкка кредит олиш учун келган фуқаро Б.Рахимга ўзини “МЧЖ иш юритувчиси”-деб таништириб, Х.Бозорнинг асаларичиликни ривожлантириш учун олмоқчи бўлган 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм кредит маблағига 30 яшик асалари ва вагон етказиб беришлигини айтиб, Б.Рахимнинг номига чиқарилган кредит маблағини бошқа бир МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказишга эришиб, ушбу МЧЖ раҳбари Д.Диёрдан МЧЖ ҳисобига ўтказилган 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм пулни 28.500.000 (йигирма саккиз миллион беш юз минг) сўм нақд пул олиб, Б.Рахимга беришлигини айтиб, ушбу пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган. 23 сентябрь куни Х.Бозорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қ. билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech