2 Январ 2022 йил
452
Кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 5 ноябрь куни туманнинг "Оқтепа" маҳалласида яшовчи, А.Азиза (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши Термиз туманида яшовчи, корхона раҳбари Б.Махмуд А.Азизага иссиқхона қуриш учун Микрокредит банк Жарқўрғон филиалидан 20 000 000 (йигирма миллион) сўм кредит чиқариб, ўзининг корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 15 декабр куни Б.Махмудга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати