Коррупция-тараққиёт кушандаси
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ катта мажлислар залида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.
Унда “Коррупцуияга қарши курашишда ички назорат тузилмаларининг аҳамияти” мавзусида сўз юритилди. Мавзу юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИБ Шахсий-хавфсизлик бош бошқармаси, Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник О.Рўзиқулов сўзга чиқиб, Коррупция ва унга қарши курашиш борасида тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди.
Шу билан бирга, ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчилликлар тилга олиниб, келгусида бу каби хато ва камчилликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш борасида танқидий ва таҳлилий маълумотлар йиғилиш иштирокчиларига етказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати