19 Апрел 2023 йил 151

“Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда Термиз шаҳар ИИБ ходимлари, уларнинг ота-оналари иштирокида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишга қаратилган учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 19 апрель куни Термиз Давлат Университетида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилигининг кўрсатмаси ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа топшириққа асосан, тизимда коррупция иллатларига қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркиб билан боғлиқ салбий ҳолатлар профилактикаси юзасидан танқидий таҳлилга асосланган учрашув ўтказилди.

Ўтказилган мазкур учрашувда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Д.Ҳакимов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, вилоят ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Термиз шаҳар ИИБ шахсий таркиби, ходимларнинг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда ички ишлар фахрийлари иштирок этишди.

Учрашувда йиғилганлар эътиборига масъуллар томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар етказилиб, ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишлашни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган ҳолда кўнгилсизликларнинг олдини олиш йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди. 

Шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари эътиборига тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеофильм намойиш этилди. Ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Ташкил этилган учрашув давомида, коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бораётган бир уруҳ ходимлари Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Text to speech