15 Апрел 2023 йил 164

“Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида Сариосиё, Узун ҳамда Денов туманлари ИИБ ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этиш мақсадига қаратилган йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Сариосиё, Узун ҳамда Денов туманларида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилигининг кўрсатмаси ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа топшириққа асосан, тизимда коррупция иллатларига қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркиб билан боғлиқ салбий ҳолатлар профилактикаси юзасидан танқидий таҳлилга асосланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Д.Ҳакимов вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров, ходимларнинг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда ички ишлар фахрийлари иштирок этишди.

Ушбу йиғилишда масъуллар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республика бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар етказилиб, ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишлашни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган ҳолда кўнгилсизликларнинг олдини олиш йиғилиш иштирокчиларга тушунтирилди. 

Шунингдек, йиғилиш давомида Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, коррупцияга муросасиз курашиш, қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя этиш бўйича маълумотлар бериб, шахсий таркиб эътиборига тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеофильм намойиш этилди. Ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Text to speech