15 Апрел 2023 йил 153

“Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида Олтинсой, Шўрчи ҳамда Қумқўрғон туманлари ИИБ ходимлари, уларнинг ота-оналари билан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Олтинсой, Шўрчи ҳамда Қумқўрғон туманларида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилигининг кўрсатмаси ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа топшириққа асосан, тизимда коррупция иллатларига қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркиб билан боғлиқ салбий ҳолатлар профилактикаси юзасидан танқидий таҳлилга асосланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Д.Ҳакимов, вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Х.Нурматов, туман ИИБ бошлиқлари, ўринбосарлари, ИИБ шахсий таркиби, ходимларнинг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда ички ишлар фахрийлари иштирок этишди.

Ушбу йиғилишда масъуллар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар етказилиб, ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишлашни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган ҳолда кўнгилсизликларнинг олдини олиш йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди. 

Шунингдек, йиғилиш давомида шахсий таркиб эътиборига тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеофильм намойиш этилди. Ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Text to speech