Коронавирусга қарши, Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими Поликлиникасида узлуксиз фаолият олиб борувчи “Call centre”га мурожаат қилишингиз мумкин.
Ички ишлар органларининг коронавирус инфекцияси касаллиги аниқланган ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини енгил ва ўрта енгил шакли билан уй шароитида даволаш ишларини самарали ташкил этиш, амбулатор ва стационар тартибда даволанаётган ходимларни куну-тун мониторингини олиб бориш, аҳволи ёмонлашган беморларни шифохонага ётқизиш, уларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июль кунидаги “Ички ишлар органларида коронавирусга қарши курашиши самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш максадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими Поликлиникасида ходимларга тиббий хизмат кўрсатишда тезкорликни таъминлаш ҳамда уй шароитида даволанаётган беморларга тиббий маслаҳатлар берилишини йўлга қўйиш учун узлуксиз фаолият олиб борувчи “Call centre” жорий йилнинг 17 июль кунидан ташкил этилган.
Агарда сиз ва яқинларингизда “коронавирус” касалликлари аломатлари сезилганида ёки ушбу касалликка чалиниш гумони туғилганида Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими Поликлиникасида ташкил этилган “Call centre” даги мавжуд телефон +998 (76) 221-46-17 ва +998 (76) 221-45-08 рақамларига зудлик билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими