7 Декабр 2021 йил 585

"Конституция-бахтимиз пойдевори" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи катта инспектори майор Ж.Шукуров, Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспекторлари подполковник С.Каттаева, лейтенант Р.Сатторов ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи профилактика катта инспектори лейтенант А.Тагировлар, 2021 йил 6 декабрь куни Термиз Давлат Университетининг Спорт фаолияти факультетида, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куни муносабати билан "Конститутция-бахтимиз пойдевори" тарғибот тадбири доирасида, Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида учарашув тадбири ўтказилди. Унда факультет маъмурияти, тюторлари ҳамда 2-босқич талабалари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг мазмун-моҳияти ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти тўғрисида маърузалар қилиниб, тадбир якунида ёшларни қизиқтирган турли масалаларда ўзаро мунозара қилинди.

Text to speech