7 Июл 2022 йил 216

Конституциявий ислоҳотлар-Ватанимизнинг бугуни ва келажаги

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Исмоилов Абдувоҳид Саломович, Ангор тумани секторлар раҳбарлари ҳамда ташкилотлар мутасаддилари  иштирокидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган учрашуви Ангор туманининг Юқори Таллашқон маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувда, Абдувоҳид Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқиб, конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва кейинги йилларда юртимизда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Text to speech