“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи-халқдир” шиори асосида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Хабарингиз бор, ҳозирда юртимиз бўйлаб кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳаси ҳамда ушбу лойиҳага аҳоли томонидан билдирилган таклифлар кенг муҳокама қилинмоқда.
Жорий йилнинг 13 июл куни Термиз шаҳридаги Термиз Архитектура ва қурилиш техникумида “Алишер Навоий”, “Тинчлик” ва “Мангузар” маҳаллалари фуқаролари иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов сектор ва тегишли давлат ташкилоти раҳбарлари иштирокида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган тадбирларнинг навбатдагиси Термиз шаҳридаги “А.Навоий” маҳалласи ҳудудида ташкил этилди. Маҳалла фаоллари, фахрийлар, хотин қизлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Бош қомусимизни бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда унга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш умумдавлат аҳамиятига эга муҳим масала эканлиги таъкидланиб, киритилаётган ўзгаришлар таҳлил қилиб берилди.
“Конститутициянинг ягона манбаи ва муаллифи-халқдир” деган шиор асосида ўтказилаётган мулоқотларда қонун ижодкорлари ҳам иштирок этишиб Олий Мажлис палаталари томонидан тузилган Конституциявий комиссия, шунингдек Конституцияни такомиллаштириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилаётган менинг конституциям. Портали, Телеграм бот, Cолл-марказлар фаолияти хусусида маълумотлар беришди.
Аҳоли билан юзма-юз учрашаётган тарғибот гуруҳи аъзолари бош қомусимизни такомиллаштириш борасида фуқаролар томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслиги-ю, даҳилдорлиги чандон ошганлигини таъкидлашди.
Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар ва ёшлар вакиллари томонидан кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди ва Конституциявий қонун лойиҳаси билан Инсон қадри учун хизмат қиладиган, халқчил Конституция яратилаётганлиги ҳақида сўз юритди.
Айтиш керакки, бу каби муҳокама-муносабат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида ана шундай уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Қувонарлиси, мазкур жараёнларга ҳалқимиз ҳам ўз ташаббус ва таклифларини билдиришиб, фаоллик кўрсатишаяпти. Зеро, янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси эртанги фаровон турмушимизнинг пойдеворидир.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати