8 Декабр 2023 йил
1102
Конституция-бахтимиз қомуси шиори остида байрам тадбири ташкил этилди
Термиз шаҳридаги 14 сонли умумий ўрта таълим мактабида 8 декабрь Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири ташкил
этилди.
Ўтказилган байрам тадбири давомида ўқувчилар Ватанни мадҳ этувчи шеърлар,
куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.
Тадбир якунида, мактабда ўз тенгдошларига
билим олишда ўрнак бўлиб келаётган билимдон, зукко китобхон ўқувчиларга байрам
муносабати билан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровнинг бадиий китоблар совғаси
ва фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.