7 Декабр 2023 йил 2512

“Конституция - бахтимиз қомуси!”

Жорий йилнинг 7-декабрь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Д.Назармухамедовнинг 2023 йил 29 ноябрь кунидаги тегишли Фармойишида белгилаб берилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури” ижроси ҳамда Бош қомусимиз мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан  “Конституция - бахтимиз қомуси!” шиори остида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбирда ўқувчи ёшларнинг шеърий чиқишлари, куй қўшиқ рақслари билан бир қаторда “Конституция билимдони” диктантлар кўрик танлови ҳам ташкил этилди.

Тадбир якунида Конституциянинг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилган оммавий диктант танлови, заковат турнири, конституция билимдони кўрик танлови ғолиблари тантанали равишда тақдирланди.

Text to speech