Конституция-бахтимиз қомуси
Жорий йилнинг 7 декабрь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида “8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами куни” муносабати билан “Конститутиция-бахтимиз қомуси” шиори остида ўқувчи ёшлардан ташкил топган “Адвокат”, “Демократ” ва “Сенатор” гуруҳлари ўртасида “Қомусий ҳуқуқ билимдонлари” беллашуви ўтказилди. Мазкур беллашувда ўқувчи ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига доир билимлари синалди. Бахс ва мунозарага бой тарзда ўтказилган беллашувда ғолибликни “Сенатор” жамоаси қўлга киритган бўлса, “Демократ” жамоаси иккинчи ўринга муносиб кўрилган бўлса, “Адвокат” жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Шунингдек, байрам муносабати билан ўқувчи ёшлар ўртасида деворий газеталар танлови ҳам ўтказилди.
Мусобақалар якунига кўра беллашув ва танловда ғолиб деб топилган гуруҳларга академик лицей директорининг диплом ҳамда эсталик совғалари топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати