“Кобальт” автомашинасини олиб беришни ваъда қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Шўрчи тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, М.А. 2020 йилнинг февраль ойида туманнинг “Жойилма” маҳалласи ҳудудида “Олатемир” маҳалласида яшовчи, Д.Ҳ.дан янги “Кобальт” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, ундан жами 80 000 000 (саксон миллион) сўм пулларини олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 8 март куни М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Илгаридан ўзгаларни ишончига алдов йўллари билан кириб, уларнинг моддий бойликларини ўзлаштиришнинг ҳадисини олган М.А. охир оқибат жиноят содир этганлиги учун жавобгарликка тортилиб, тегишли жазосини оладиган бўлди.
Бежизга халқимиз айтишмаган “бузоқнинг югургани сомонхонагача”-деб, ахир ён-атрофимизда ҳалол меҳнат қилиб, ўз рўзғорининг қора қозонини қайнатаётган қанчадан қанча одамлар бор, “енгил-елпи” пул топишнинг оқибати шу бўлади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати