16 Август 2022 йил
413
Кобалт автомашина олиб беришни ваъда қилиб пулларни ўзлаштириб кетди
Қизириқ туманида 2022 йил 5 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Ш.Шодиёр (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу туманда яшовчи, С.Ибрат 2021 йил июн ойида Кобалт русумли автомашина олиб беришини айтиб, 110.000.000 (бир юз ўн миллион) сўм пулларини яшаш уйидан олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар Кобалт русумли автомашина олиб бермасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 5 август куни С.Ибратга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати