13 Май 2024 йил 502

“Эко туризм” ва “Экстремал туризм” соҳасини ривожлантириш борасида ҳамкорлик ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси ҳамда Экстремал туризм ассоцияцияси томонидан 2024 йилги ўтказиладиган тадбирлар режаси тасдиқланган.

Мазкур режага асосан, жорий йилнинг 13 май куни Термиз шаҳридаги “Ассон” меҳмонхонасида “Тоғ йўл йўриқчилари учун қўлланмалар” номли ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарни ўтказилишидан мақсад, вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда лозим бўлганда уларга керакли ёрдамлар кўрсатилиши юзасидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан муҳим тавсия ва тушунчалар бериб ўтилди.

Text to speech