25 Август 2021 йил 1146

Китоблар оламига саёҳат

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари, 2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунидаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 03 июль кунидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳрида жойлашган Собир Термизий номидаги марказий кутубхонага ташриф буюришди.
Бундан кўзланган асосий мақсад вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуаль салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, тизимда китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир.
Собир Термизий номидаги марказий кутубхонада ходимларга муассасанинг масъул ходимлари томонидан кутубхона ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, илмга чанқоқ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари мазкур кутубхонада мавжуд адабиётлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Келгусида ички ишлар органлари ходимлари ўзлари қизиққан адабиётларини олиб ўқиш имкониятига эга бўлиш мақсадида, кутубхонага аъзо бўлишди.
Ушбу кутубхонага уюштирилган саёҳат тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларда улкан таъсуротлар уйғотибгина қолмасдан, келгусида уларнинг хизмат фаолиятида юксак маънавиятли кадр бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech