11 Апрел 2025 йил 1060

Китобхонлик -Абдулла Қодирий асарлари.

ИИВнинг 2025-йил 24-мартдаги 118-сонли фармойиши асосида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, ИИВ Сурхондарё академик лицейи Ахборот кутубхона марказида ёзувчи,жадид адабиётининг йирик намоёндаларидан бири — А.Қодирийнинг таваллуд кунига бағишланган китобхонлик тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ахборот кутубхона маркази ходимлари, она тили ва адабиёт фан ўқитувчилари лицей ўқувчилари иштирокида “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Жувонбоз”, “Обид кетмон”, “Улоқда” ва “Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан” асарларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари чуқур таҳлил қилинди.

Баҳс давомида ёш китобхонлар ўзбек жадид адабиётининг жамиятдаги ислоҳотларга таъсири, Абдулла Қодирийнинг зиёлилар тўғрисидаги қарашлари ҳақида фикр алмашдилар.

Бундай китобхонлик тадбирлар нафақат адиб ижодини чуқурроқ англашга, балки ўқувчилар онгида тарихий хотира ва миллий қадриятларга нисбатан эҳтиром ҳиссини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Text to speech