30 Октябр 2024 йил 222

Китоб - маърифат чироғи

Куни кеча ИИВ Сурхондарё академик лицейининг биринчи босқич ўқувчилари ўртасида “Китобхонлик” бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

ИИВ Сурхондарё академик лицейи кутубхонасида лицейнинг адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда кутубхона ходимлари ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида ўтказилган давра суҳбати китобхонлик муҳитини яратиш, китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадига қаратилди.

Суҳбат давомида тадбир ташкилотчилари томонидан китоб мутолаасининг инсонни маънавий камолот сари етаклаши, ўқувчини ҳар томонлама етук, комил шахс сифатида шаклланишидаги ўрни ниҳоятда беқиёс эканлиги таъкидланди. Шунингдек, маънавий етуклик, ватанпарварлик, таълим-тарбия каби масалалар ҳақида муҳокамалар бўлди ҳамда қимматли маълумотлар берилди.

Text to speech