9 Август 2022 йил
444
Киракашлар омонатга ҳиёнат қилишди, натижада...
Жарқўрғон туманида 2022 йил 16 июль куни, туманнинг “Қулдовли” маҳалласида яшовчи, Ю.Дилшод (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 июнь куни “Жарқўрғон-Денов” йўналишдаги бекатда, Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси Денов туманида яшовчи, Ю.Камол ва Ю.Жамолга 9 200 000 (тўққиз миллион икки юз минг) сўм пулларини Шўрчи туманидаги “Искандар” исмли шахсга олиб бориб беришини айтиб бериб юборган. Ю.Камол ва Ю.Жамоллар ушбу пулларни айтилган манзилга олиб бормасдан ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 27 июл куни Ю.Камол ва Ю.Жамолларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати