11 Июл 2020 йил
652
“Киракаш” фирибгар бўлиб чиқди
Қумқўрғон туманида 2020 йилнинг 25 июнь куни туманнинг “Ҳалаки” маҳалласида яшовчи С.И. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 13.00 лар чамасида, туманнинг “Хуррият” маҳалласида яшовчи Р.Ж. туманнинг “Оқсой” маҳалласи ҳудудида жойлашган автошохбекатга бориб, почта жўнатиш учун келган С.И.га ўзини “Шўрчи туманига қатнайдиган таксист” деб, таништириб С.И.дан 25 млн. (йигирма беш миллион) сўм пулларини олиб, Шўрчи туманига олиб бориб бермасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан 4 июль куни Р.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати