18 Январ 2025 йил 698

Кинология бўлинмаси ходимлари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи ёшлар учун кўргазмали чиқиш ташкил этилди.

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида кинология хизматининг алоҳида ўрни бор. Жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этишда ҳамда жамоат тартибини сақлашда ушбу соҳа ходимлари ва хизмат итларининг самарали иш жараёнларига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

14 январ- “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ  Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ходимлари томонидан  Ангор туманида жойлашган 1- ва 23-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи ёшлар учун кўргазмали чиқиш ташкил этилди.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик ҳамда ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган ушбу учрашувда, Кинология бўлинмаси ходимлари ўзларининг хизмат итларини намойиш этиб, уларнинг тайёргарлик даражаси ва содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш имкониятларини кўрсатишди.

Ушбу ўтказилган тадбирда айниқса ўқувчи ёшлар кинолог ходимларининг хизмат итларига меҳри янада ортиб, ўзларинигг ҳам шу каби ақлли жониворлари бўлиши орзуси уйғониб, бу касбга бўлган қизиқиши уйғонди.

Text to speech