17 Март 2024 йил
613
Кибержиноятдан огоҳ бўлинг!!!
Сурхондарё вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик
бўлими ҳодимлари томонидан Термиз шаҳрида
жойлашган Термиз давлат университетининг Физика-математика факултетида профилактик
тадбир ўтказилди. “Кибержиноятчилик ва уларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган
асосий омил ва шароитлар” мавзусидаги тадбирда ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар
орқали тарғиб қилиниб, содир этилаётган кибержиноятлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари,
фейк ҳаволалар, кенг тарқалиб бораётган кибержиноятчилик турлари ҳақида тушунтиришлар
берилди. Тадбир давомида шу каби қонунбузарликлар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик
юзасидан тавсиялар берилди.
Иштирокчилар
мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.