“Кибермаданиятни юксалтириш" мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 01 май куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Кибермаданиятни юксалтириш" мавзуси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тарғибот тадбирлари, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали раҳбар ходимлари ва талабалари ўртасида ташкил
этилди. Ушбу тарғибот тадбирларида, Сурхандарё вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати
Киберхавфсизлик бўлими масъуллари ўзларининг маърузалари билан иштирок этишиб, ўз
маълумотлари билан ўртоқлашди.
Тарғибот тадбири давомида, ҳозирги кунда содир этилаётган кибержиноят турлари,
содир этиш мақсадлари, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта ҳаволалар ва
зарарли иловалар ҳақида маълумот бериб, ушбу кибержиноят қурбони бўлмаслик учун
тегишли тавсиялар берилди.
Тарғибот тадбирида талаба ёшлар учун махсус видеоролик намойиш этилиб кибр
хужумлардан қандай ҳимояланиш борасида маъсул ходимлар томонидан керакли маълумотлар олишди.
Тадбир сўнгида талаба ёшларни қизиқтирган саволларга киберхавфсизлик соҳа вакиллари томонидан ҳуқуқий оқибатлари ҳамда қонуний жавобгарликлари тўғрисида жавоблар берилди.