17 Июл 2024 йил 443

«Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» доирасида Узун туманида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Узун туман Ички ишлар бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан аҳоли ўртасида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month Surxandarya" доирасида фуқароларимиз кибержиноят қурбонига айланиб қолишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.

Text to speech