4 Апрел 2023 йил 295

Кибер жиноят қурбони бўлиб қолманг!- мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Жамият шиддат билан тараққий этаётган бугунги кунда ҳар бир инсон ахборот технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланмоқда. Хатто молиявий хизматларни кўрсатишда ҳам интернет дўконларининг таклифи қулайлигини эътироф этадиганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Аммо сир эмас вертуаль оламда чув тушаётганлар ҳам оз эмас.

Таҳлилий маълумотларни Сурхондарё вилояти мисолида келтирадиган бўлсак ўтган йили фирибгарлар томонидан пластик карталардан 700 млн. сўм маблағни ўзлаштирилган бўлса, жорий йилнинг шу даврига қадар 1,2 млярд сўм пуллар талонтарож қилинган. Бу кўрсатгич эса аҳолининг киберхавфсизликка оид кўникмасини шакллантириш лозимлигидан дарак бермоқда.

Шу мақсадга йўналтирилган тарғибот тадбири вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ҳамда  алоқадор идоралар ходимлари билан  ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Термиз шаҳрида фаолият олиб борувчи корхона-ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга масъул вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Масъуллар томонидан таъкидланганидек, Мамлакатимизда 30 мингга яқин интернет фойдаланувчилари борлигини инобатга оладиган бўлсак, уларнинг орасида сиз-у биз ҳам бор, бу кўрсаткич кибер жиноятчилар учун каттагина даромад аудиторияси ҳисобланади.

Мулоқотларда ижтимоий тармоқлар интернет дўконлардан фойдаланишда белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмаслик оқибатида фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолиш ҳеч гап эмаслиги, пластик карта пинкоди ва паролини шунингдек смс хабарлар орқали юбориладиган махфий кодларни бегона шахсларга бермаслик кераклиги уқтирилди. 

Тарғибот тадбирлари вилоят ИИБда ҳам ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг  масъул ходими  Вазирлик тизимида  Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган уч қатламли комплекс  чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти хусусида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидланганидек кибер жиноятчилар томонидан ўзлаштирилган маблағларнинг қисман миқдорини қайтаришга эришилмоқда. Шу боис жиноятни фош этиш жавобгарликни белгилашдек машаққатли юмушларнинг оддий ечими огоҳ ва ҳушёр бўлиш кераклиги алоҳида таъкидланиб, бу турдаги жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини кўпроқ ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech