9 Июл 2024 йил
411
Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида Узун туманидаги маҳалла ҳудудларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти Узун
туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month
Surxandarya" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олишга қаратилган аҳоли
ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.
Бунинг мисоли сифатида, Узун туманининг Нурафшон ва
Уланкўл маҳаллаларида Узун туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Профилактика инспекторлари ва мобил
гуруҳ вакиллари иштирокида аҳоли учун айни йўналишда тушунтириш
тарғибот-ташвиқот тадбирларида, фуқаролар кибержиноят ва унинг турлари борасида
маълумотларга эга бўлишиб, алданиб қолишларининг олдини олиш тўғрисидаги тегишли
маълумотларга эга бўлишди.