6 Июл 2024 йил
586
Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасидаги тарғибот тадбирлари Қизириқ туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида "Кибер маданиятни юксалтириш
ойлиги - Cyber month Surxandarya" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олиш
бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари давлат ташкилотлари ва идораларидан ташқари
аҳоли гавжум жойларида ҳам ташкил этилмоқда.
Жумладан, туманнинг "Оқжар” маҳалласида ҳудудида Қизириқ туман Ички ишлар
бўлими Жамоат хавсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Профилактика
инспектори ва мобил гуруҳ вакиллари иштирокида аҳоли учун айни йўналишда
тарғибот-ташвиқот тадбири олиб борилиб, унда ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар
орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига
айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик
учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.
Тарғибот тадбири якунида, тарғибот иштирокчилари
ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.