12 Июл 2024 йил 446

"Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month Surxandarya" тарғибот тадбири вилоят Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month Surxandarya" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари  ўтказилиши давом этмоқда. 

Ушбу тарғибот тадбиринниг навбатдагиси вилоят тиббиёт бирлашмаси биносида ташкил этилиб, унда Термиз шаҳар прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи, вилоят тиббиёт бирлашмаси масъуллари, барча тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз ижтимоий тармоқларда кўплаб содир этилаётган фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.

Text to speech